"Наполи" Евро-2016 ғолибига қизиқиб қолди

"Наполи" клуби Лиссабоннинг "Спортинг" жамоаси дарвозабони Рую Патрисиуга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки, неаполликлар ёзда “Милан”га ўтиши кутилаётган Пепе Рейнанинг ўрнига айнан 30 ёшли португалиялик посбонни олиб келишмоқчи. Ўз навбатида “Спортинг” ҳам бу борада “Неапол”нинг таклифини кўриб чиқишга тайёр. Фақат лиссабонликлар тажрибали дарвозабонини 15 млн евродан камига сотишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Рую Патрисиу жорий мавсум жами 52та учрашувда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 43та гол олиб чиқишга мажбур бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!