"Насаф"-"Ал-Файсали" ўйин олди тадбирлари маълум

Эртага бўладиган “Насаф” – “Ал Файсалий” учрашуви олдидан бугун матбуот анжумани ва ўйинолди расмий машғулотлари бўлиб ўтади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўйинолди матбуот анжуманининг соат 11:00да бошланадиган дастлабки қисмида, "Насаф"устози Рўзиқул Бердиев ва ҳимоячимиз Мақсуд Каримовлар иштирок этишади.

“Насаф”нинг ўйинолди расмий машғулоти соат 15:00да бошланади.

“Ал Файсалий” жамоасининг ўйинолди расмий машғулоти эса соат 16:00да бошланади.

Журналистларга расмий машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатиш имконияти берилади.

“Ал Файсалий” клуби вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани эса соат 17:00да бошланади.

Ушбу тадбирларда "Насаф" томонидан аккредитациядан ўтган журналистлар иштирок этишлари мумкин.

Аккредитациядан ўтган журналистларга, рухсатномалар бугун, 29 январ душанба куни соат 10:30дан бошлаб “Марказий” стадионда тарқатилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!