"Насаф" чемпионат 1-турига тайёргарликлар бошланди

“Насаф” жамоамиз футболчилари XXVI Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур учрашувига тайёргарликни бошлашди.

Қисқа таътилдан сўнг 26 феврал куни клуб қароргоҳида йиғилган жамоамиз, олий лиганинг 1-тур учрашувига тайёргарликларни бошлаб юборди.

Жасур Абдурайимов бошчилигдаги Олимпия терма жамоамиз йиғинига чақирилган футболчиларимиз, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Дониёр Нарзуллаев ва Бобир Абдухолиқовлар ҳам сафимизга қўшилишган. “Аждарлар” энди тўлиқ таркибда машғулотларга киришди.

Жамоамиз 1-тур тайёргарликлари юзасидан кунига икки мартадан клуб қароргоҳида машғулотлар олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” XXVI Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур учрашувини сафарда “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув   4 март шанба куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!