“Насаф”нинг бир йўла 5 футболчиси МТЖга таклиф этилди

 

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 июнь куни сафарда Эрон терма жамоаси билан баҳс юритади. Бунгача миллий терма жамоамиз 6 июн куни Тошкентда Таиланд терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

МТЖ бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак ўйинларга 28 футболчидан иборат таркибни эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

28 футболчи орасида “Насаф” клубининг беш аъзоси – Акмал Шораҳмедов, Одил Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Фаррух Сайфиев ва Элдор Суюнов миллий терма жамоа таркибига таклиф этилди. Бунгача Самвел Бабаян “Насаф”дан бир ёки уч нафар ўйинчимизни терма жамоага таклиф этаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!