“Насаф”нинг бўлажак рақиби “Ал Хидд” ҳақида 10 та факт
6 январь, 14:51 | 705

31 январ куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ОЧЛ саралашида Баҳрайннинг “Ал Хидд” жамоасини Тошкентдаги  “Бунёдкор” стадионида қабул қилади. Биз эса қаршиликларнинг бўлажак рақиби билан таништирамиз.

1. “Ал Хидд” жамоаси 1945 йилда ташкил топган бўлсада, жамоа фақатгина ўтган мавсумда мамлакат чемпиони бўлишга эришди;

2. “Насаф”нинг бўлажак рақиби 1970 ва 2010 йилларда мамлакат иккинчи дивизионида ғолибликни қўлга киритган;

3. “Ал Хидд” ўз уй учрашувларини Манама шаҳридаги “Madinat 'Isa Stadium”да ўтказиб келади;

4. Ўтган мавсумни жамоани Салмон Шарида бошқариб, мавсумни “олтин требл” билан якунлашга эришди;

5. “Ал Хидд” иккинчи бор ўз омадини ОЧЛда синаб кўради. Бунга қадар жамоа асосан ОФК кубогида ўйнаб келган эди ва 2014 йил клуб ушбу мусобақада чорак финалгача борган бўлса, кейинги мавум турнирдаги юришини гуруҳ босқичидаёқ якунлаган;

6. Жамоа ўтган мавсумни аъло даражада ўтказиб, чемпионатдаги барча 18 ўйинни мағлубиятсиз ўтказишга эришди;

Nasaf

7. “Насаф”ни олдинда кутиб турган мазкур рақибнинг энг хавфли футболчиси - Муҳаммад Саъд Ар-Румаиҳий. У ўтган мавсум 18 ўйинда 17 та гол киритиб, Баҳрайн чемпионатининг энг яхши тўпурарларидан бири бўлган эди;

8. Жамоани Салмон Шарида бошқариши ҳақида айтиб ўтдик. Мазкур мураббий 2010-2011 йилларда Баҳрайн терма жамоасини бошқарган. Шунингдек, 2008 йил Шарида бошчилигидаги “Муҳаррақ” клуби ОФК кубогида ғолиб чиқишнинг уддасидан чиққан;

9. “Ал Хидд” ОЧЛ саралашида илк бор қатнашаётгани йўқ. Бунга қадар 2014 йилги мавсумда жамоа айнан мана шу босқичда Қатарнинг “Лехвия” жамоасига мағлуб бўлган ҳолда мазкур мусобақадаги юришига якун ясаган;

10. Баҳрайннинг амалдаги чемпионлари учун ушбу мавсум осон ўтаётгани йўқ. Айни пайтда қаршиликларнинг рақиблари Қирол кубоги турнирида чорак финалдаёқ курашдан чиқишган бўлса, чемпионатда 10 та жамоа орасида 7 ўринда боришмоқда.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Теглар ОЧЛ-2017 Насаф Ал Хидд Улашиш

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002