"Навбаҳор" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан катта йўқотишга учради

Хабарингиз бор, 1 октябрь (якшанба) куни Олий лига 23-тур беллашувлари доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасини қабул қилади.

Аммо мазкур учрашувни "лочинлар"нинг асосий дарвозабони Асилбек Аманов ўтказиб юборишга мажбур. Сабаби, 24 ёшли голкипернинг сариқ карточкалари сони "Шўртан"га қарши (22-тур) беллашувдан сўнг тўрттага етди.

Бу эса Аманов ўз-ўзидан навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини англатади. Демак, Асилбек Аманов пойтахтликларга қарши бахс қайдномасига киритилмайди. Асосий таркибда мураббийлар штаби Мирзохид Маматханов ёки Дилшод Хамроев хизматидан фойдаланишади. Бу ҳақда Наманган клуби расмий сайти.

"Шерлар"га қарши тўқнашувда шунингдек ярим ҳимоячи Мирзохид Ғофуров, ҳимоячилар Дарко Станоевич ва Ғиёсжон Комилов эхтиёткорлик билан ҳаракатланишига тўғри келади. Зеро, Ғофуров ҳисобида еттита, Станоевич ва Комиловда учтадан сариқ карточка мавжуд. Учта футболчи яна бир бордан огохлантирилса, навбатдаги учрашувда "Навбаҳор"га ёрдам бера олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!