“Навбаҳор” Саматов ва Турғунбоев билан шартнома имзолади

 

Мавсумлар оралиғида “Навбаҳор” таркибига келиб қўшилган бир қатор футболчилар билан шартномалар имзоланганлиги ҳақида аввал хабар берилганди.

Бир йиллик танаффусдан кейин “лочинлар” сафига қайтган маҳоратли футболчи Алишер Саматов бу йилги чемпионатни “Навбаҳор”да ўтказадиган бўлди. Футболчи билан бир йиллик шартнома имзоланди.

 Шунингдек, иқтидорли футболчиларимиздан бири Азизбек Турғунбоевнинг амалдаги шартномаси муддати ҳам якунланганди. Бугун Турғунбоев билан ҳам шартнома муддати узайтирилди.

Шу кунга қадар Саматовдан ташқари мавсумлар оралиғида жамоага қўшилган Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Мирзоҳид Ғофуров, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йовановичлар билан шартномалар имзоланганди.

Шунингдек, жамоа сардори Дилшод Жабборов билан амалдаги шартнома муддати ҳам узайтирилганди. Тез орада бошқа футболчилар билан ҳам шартнома имзоланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!