“Навбаҳор” футболчилари Фарғонага йўл олди

22 май, 14:02 323

“Навбаҳор” футболчилари Фарғонага йўл олди

 

Эртага, 23 май куни Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалида “Навбаҳор” жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи” клуби меҳмони бўлади.

Кубок учрашувига икки кун давомида Наманганда тайёргарлик кўрган “лочинлар” бундан бироз вақт олдин Фарғона шаҳрига йўл олишди.

Футболчиларимиз бугун кечки машғулотни айнан Фарғонадаги ўйингоҳда ўтказишади. Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалнинг дастлабки учрашувини Ильгиз Танташев бошчилигидаги бухоролик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

“Истиқлол” ўйингоҳидаги ўйин соат 18.00да бошланишини қўшимча қилиш жоиз.