“Навбаҳор” ўртоқлик ўйинида “Динамо”га имкониятни бой берди

 

“Навбаҳор” Тошкент йиғинидаги навбатдаги учрашувни Самарқанднинг “Динамо” клубига қарши ўтказди. “Оқ-тепа” майдонида бўлиб ўтган ўйинда 1:0 ҳисоби қайд этилди. “Динамо” жамоаси шу ҳисобда ғалаба қозонди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, учрашувнинг биринчи бўлида томонлар дарвозалар олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришган бўлсада, ҳисобни очиш ҳеч бир футболчига насиб этмади. Иккинчи бўлимда “Динамо” жамоасининг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми гол билан якунланди. Айнан шу натижа ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар ўзгармади.

"Навбаҳор" ўйинни қуйидаги таркибда ўтказди: Акмал Ортиқов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Ҳасанбой Эргашев, Тоҳир Шамшитдинов, Алишер Мирзаев, Мансур Саидов, Ойбек Қиличев, Азизбек Турғунбоев, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Асилбек Аманов, Алишер Саматов, Илҳом Бойдедаев, Тимур Толипов, Аъзам Алиев, Равшан Хурсанов, Мирзоҳид Ғофуров, Абдуазиз Султонов.

Жамоа мавсумлар оралиғидаги сўнгги назорат ўйинини 25 февраль куни биринчи лига вакили “НБУ-Осиё” жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!