"Навбаҳор" ва клуб ўринбосарлари ўзаро дуранг ўйнади

 

"Навбаҳор" жамоаси режага кўра жамоамиз бугун назорат ўйинида майдонга тушди. Дастлаб рақиб сифатида биринчи лига вакили “Хотира-79” жамоаси танланганди. Лекин, уйчиликлар сўнгги паллада ўртоқлик учрашувини ўтказмасликка қарор қилишгач, мураббийлар ёшлар жамоаси билан баҳс юритишга қарор қилишди.

Бундан бироз вақт олдин назорат ўйини якунига етди. Учрашувда асосий таркиб вакиллари ёшлар ва асосан захирада қолаётган ўйинчилардан ташкил топган жамоа билан куч синашишди. Ҳар бир бўлими 35 дақиқадан иборат бўлган назорат ўйинида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. 

“Навбаҳор-1” – “Навбаҳор-2” – 2:2 (1:2)

Голлар: А.Турғунбоев (31), Н.Йованович (64-пен.) – Ҳ.Эргашев (7), А.Мамадалиев (12).

Огоҳлантиришлар: М.Ғофуров (46) – Т.Шамситдинов (47).

“Навбаҳор-1”: 87. Акмал Ортиқов, 4. Аббос Отахонов (2. Аҳмад Мамадалиев, 49), 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов, 10. Мансур Саидов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев (4. Аббос Отахонов, 58), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич,  77. Азизбек Турғунбоев, 84. Неманья Йованович. 

“Навбаҳор-2”: 12. Нодир Ашурматов, 2. Алишер Саматов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 5. Искандар Сиддиқжанов (22. Ҳожиакбар Юнусов, 36; 95. Юнусбек Абдувоҳидов, 57), 7. Аҳмад Мамадалиев (21. Жавоҳир Олимжонов, 48), 8. Равшан Хурсанов, 9. Музаффар Абдуллаев (10. Билол Тошмирзаев, 36), 11. Абдуазиз Султонов, 17. Илҳом Бойдедаев, 20. Алишер Мирзаев, 33. Тоҳир Шамситдинов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!