“Навбаҳор”нинг "Олмалиқ"қа қарши ўйинида “Бока Хуниорс” футболчиси майдонга тушиши кутилмоқда

  

Мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўраётган “Навбаҳор” жамоаси таркибидаги янги футболчилар сони кун сайин ортиб бормоқда.

Кечаги  машғулотларда жамоа сафига Ғиёс Комилов ва Алишер Саматов қўшилишди. Комилов бир неча йиллардан бери Муборакнинг “Машъал” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Наманган футболчи тарбияланувчиси бўлмиш Комилов “лочинлар”нинг марказий ҳимоясини мустаҳкам бўлишига ёрдам беради. Саматов учун эса “Навбаҳор” бегона жамоа эмас. 2015 йилги чемпионатда Алишер айнан “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилиб, маҳаллий мухлислар ҳурматини қозонганди. “Нефтчи”даги бир йиллик фаолиятини якунлаган футболчи яна “Навбаҳор” либосида майдонга тушиши мумкин.

Кечки пайт “Навбаҳор”нинг вақтинчалик қароргоҳида асли наманганлик бўлган Тоҳир Усмонов кўриниш берди. Сўнгги йилларда Аргентинанинг “Бока Хуниорс” клубининг иккинчи таркибида тўп тепган футболчи яқинда ОАВдаги чиқишларида “Навбаҳор”дан таклиф тушса буни жон деб қабул қилишини айтиб ўтганди. Мураббийлар Усмоновни бугун “Олмалиқ” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашувда синовдан ўтказишлари мумкин. Янги ҳафтадан таркибга яна янги футболчиларни қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!