"Нефтчи" - "Цементчи" учрашувидаги ажойиб голни томоша қилинг (видео)

Аввал хабар берганимиздек кеча Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Қувасойнинг “Цементчи” жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Олий лиганинг навбатдаги турида “Динамо”га қарши баҳс олиб борадиган Вадим Абрамов шогирдлари шу куни Биринчи лига пешқадамини кичик ҳисобда мағлубиятга учратишди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Аббос Махсталиевнинг  жарима зарбасидан киритилган голи “Нефтчи”нинг муваффақиятини таъминлади. Якуний ҳисоб 1:0. 

Қуйида учрашувда киритилган ягона голни томоша қилишингиз мумкин:

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!