"Нефтчи" аъзолари пахта теримида иштирок этди

 

Пахта халқимизнинг миллий бойлиги эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ҳосилнинг йиғим-теримида иштирок этиш эса чин маънода умумхалқ ҳашарига айланиб кетган. Айтиш керакки, мазкур жараёндан спортчи ёшлар ҳам четда қолгани йўқ.

Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ўринбосарлар ва қизлар таркиби биргаликда пахта теримида иштирок этишли. Шу қатори, далага футболчилардан ташқари клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда ходимлар чиқишди.

Албатта пахта теримида иштирок этишнинг ўзига яраша гашти бор. Олтиариқ туманининг "Юксалиш-саҳоват" ферма хўжалигига қарашли дала майдонларида пахта терган клуб аъзолари мазкур жараёндан чин маънода завқ олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!