"Нефтчи" якшанбадан машғулотларга киришади

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби “Динамо”га қарши сафар баҳсидан сўнг қисқа таътилга чиққан. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, Вадим Абрамов шогирдлари 12 ноябрь куни тўлиқ таркиб билан Қиргулида йиғилишади ва “Машъал”га қарши ўйинга тайёргарлик бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 29-турда “Нефтчи” Фарғонада “Машъал”ни қабул қилади. Учрашув 19 ноябрь куни “Истиқлол” стадионида ўтказилади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!