Неймар "Барселона" раҳбарларини танқид қилди

1027

Неймар

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар ўзининг собиқ жамоаси ҳисобланган “Барселона” клуби раҳбарларини кескин танқид остига олди.

“Барселона”да шундай раҳбарлар ишлаётганидан афсусдаман. Улар бундай жамоада ишлашга нолойиқлар. “Кўк-анор ранглилар” янада яхшироғига муносибдир.

“Барселона”га келган илк чоғларимда барчаси ажойиб эди. Сўнгра эса...У ерда менинг энг яқин дўстларим бор ва мен ушбу жамоада тўрт ажойиб мавсумни ўтказдим”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Неймар жорий ёзги трансферлар даврида 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган эди.