Неймар Мессидан ҳайратланишини тан олди

24 март,2017, 22:30 826

Неймар Мессидан ҳайратланишини тан олди

 

 

"Барселона" ҳужумчиси Неймар Каталонияга келгунча ўз ҳамюрти Робиньонинг ўйинига мухлис бўлганини тан олди.

- Робиньо доим менинг кумирим бўлган, - деди Неймар. - "Барселона"га келганимдан кейин Лионель Мессининг ўйинидан ҳайратга тушдим. Буни аргентиналик футболчи менга кўп ёрдам бергани учун айтаётганим йўқ. Менга унинг майдондаги ҳаракати ва қарор чиқаришдаги совуққонлиги ёқади.

Кўпчилик Неймарни Лионель Месси ва Криштиану Роналдудан кейин футбол тахтини эгаллайдиган ўйинчи, - деб тан олмоқда.

SPORTS.uz