Неймар ПСЖга ўтиши ҳақида Мессини тўйида маълум қилган

«Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Хавининг айтишича, каталонияликлар собиқ ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га ўтаётгани ҳақида кўк-анорранглилар етакчиси Лионель Мессининг тўйи вақтида айтган.

«Неймар кетиши ҳақида Мессининг тўйи вақтида маълум қилди. Мен ундан нега бундай қарорни қабул қилгани ҳақида сўраганимда, бу клубда ўзини бахтиёр ҳис этмаётганини айтди», - дея Хавининг сўзларини келтиради «Твиттер»даги Seleção Brasileira саҳифаси.

Эслатиб ўтамиз, Неймар «ПСЖ» сафига жорий мавсум аввалида келиб қўшилди. Кўпчиликнинг фикрича, бразилиялик «ПСЖ»га Мессининг соясида қолиб кетгани туфайли ҳамда «Олтин тўп»ни қўлга киритмоқчи бўлгани учун ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!