Неймар UFC жангчисини ўзига қўриқчи этиб ёллади(фото)

Бразилия терма жамоаси аъзоси Неймар “Барселона”дан ПСЖга ўтганидан сўнг, UFC жангчисини ўзига қўриқчи этиб ёллади,  дея хабар бермоқда “Меtro”.

Нордин Талеб исмли жангчи 25 ёшли футболчини қўриқлаб юриши айтилмоқда.

Маълумот учун, Талеб ўзининг сўнгги жангини май ойида ўтказган эди ҳакамларнинг  бир овозига кўра, Оливер Энкампни очколар ҳисобига мағлуб этган эди.

У шу вақтга қадар ММА қоидалари асосида ўтган 17 та жангда иштирок этган. Шуларнинг 13 тасида ғалаба қозонган(6 нокаут ва 7 таси ҳакамлар қарори билан), қолган 4 та жангда эса мағлуб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!