Неймарга Суарес ва Месси ёқмайди

18 апрель, 23:28 1220

Неймарга Суарес ва Месси ёқмайди

“Барселона” хамда Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси – Неймар Эxpress нашрига берган интервьюсида ўзига ёқадиган 3 ҳужумчи номини келтириб ўтди. Бразилиялик футболчининг фикрича, улар Криштиану Роналду ва Лионель Мессиларнинг ўрнини эгаллашга қодирдир.

“Менга Антуан Гризманн ёқади. Аммо мен Габриэл Жезусга боғланиб қолганман. Биз терма жамоа сафида бирга ўйнаймиз ва Рио олимпиадасида иштирок этганмиз. У юқори салоҳиятга эга футболчидир. Яна Дибалани ҳам айтишим мумкин. Сиз уни бир ўзини майдонга ташлаб қўйинг, шунда ҳам у ҳавфли вазият ярата олади. Чоршанба оқшомида биз унга имконият бермаслигимиз лозим” –, деб айтиб ўтди Неймар.