Неймарнинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Испаниянинг Mundo Deportivo нашри ПСЖ форварди Неймарнинг қачон соғайиб сафга қайтиши ҳақида маълум қилди.

Юқоридаги манбаада ёзилишича 26 ёшли бразилиялик футболчи апрель ойи охирларида машғулотларга қўшилиши ва жорий мавсум якунига қадар яна майдонга тушиши мумкин.

Шундан келиб чиқиш мумкинки, Неймар ЖЧ-2018 мусобақаларида иштирок эта олади.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида жами 30та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 28та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!