Нигина Европа теннисчиларини доғда қолдирмоқда

26 апрель,2017, 18:11 350

Нигина Европа теннисчиларини доғда қолдирмоқда

 

Қаршида хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган халқаро теннис турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Нигина Абдураимова  Европа мамлакатлари вакилларига рўбарў келмоқда.

Дастлабки учрашувда руминиялик Михаэла Бузарнескуни мусобақадан чиқариб юборган ҳамюртимиз чорак финалга чиқиш учун россиялик Анастасия Фролова билан куч синашди.

Қаршида фақат Нигина қолди

Қарийб икки соат давом этган ўйинда Нигина рақибаси устидан 6:3, 3:6, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Чорак финалда Нигина Абдураимова яна бир рус теннисчиси Олеся Первушинага қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz