Нима учун "Эль-Классико"нинг бошланиш вақти ўзгарди?

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас нима сабабдан 23 декабр санасида бўлиб ўтадиган "Реал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги баҳсни эртароқ бошланишига изоҳ бериб ўтди.

"Дунёда Испания Ла Лигаси ихлосмандлари жуда ҳам кўп. Бу  вақт Сингапур ва Австралияда футбол кўриш учун  қулайдир. Фақат стадионга келадиган мухлислар эмас, балки, телевизор қаршисида ўтирадиган мухлисларни ҳам ўйлаш лозим. Биз эса улар орасида мувозанатни сақлаб боришимиз зарур.

Бизда халқаро аренадаги мухлислар салмоғи 30 % ни ташкил этади. Бундан ташқари, сўнгги уч йилда биз стадионга келадиган мухлислар сонини ҳам 2 млн дан ошира олдик", - деб айтиб ўтди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ, қишда ўтадиган "Eл-Классико" Тошкент вақти билан соат 16.00  да бошланиши э`лон қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!