Нўъмон Ҳасанов: Бизнинг олдимизга ҳеч қандай мақсад қўйилмаган

26 июнь, 10:30 227

Нўъмон Ҳасанов: Бизнинг олдимизга ҳеч қандай мақсад қўйилмаган

Кеча Олий лигада биринчи давра ўйинларига якун ясалди. 15-турдан ўрин олган “Олмалиқ” – “Қўқон-1912” (0:0)учрашувидан кейин меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда Қўқон клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Барчани ҳайит байрами билан табриклайман. Жанговор ўйин бўлди. Дуранг адолатли бўлди деб ўйлайман. Биринчи давра якунланди. Охирги турларда биз анча қийналдик. Камчиликларимизни кўрдик, давралар оралиғида янги футболчилар орқали камчиликларни тўлдирмоқчимиз.
Йил бошида мақсадимиз қўқонлик мухлисларини стадионга йиғиш эди. Шукурки бу мақсадга эришдик. Жамоа олдига ҳеч қандай аниқ мақсад қўйилмаган. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз мавсум охирида қайси ўриндалигимизни кўрамиз”,
– деди Нўъмон Ҳасанов.