Нўъмон Ҳасановнинг жамоаси ўз мақсадига эриша олдими?

Бугун Олий лигада 29-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва ўйин сўнггида майдонда 9 киши бўлиб қолганига қарамай ўз иродасини намойиш этди ва 2:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Учрашувдан сўнг қўқонликлар устози Нўъмон Ҳасанов журналистларни  қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ўйин қийин бўлди. Ҳар иккала жамоа ўз жонларини бериб ўйин кўрсатди. “Сўғдиёна”ни табриклайман! 9 киши бўлиб бугун жасорат кўрсатди. Ўз жамоам ҳақида гапирсам,жуда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Жиззах жамоасининг кейинги ўйинларига омад тилайман.

Жамоамиз ўз олдига қўйган мақсадига эриша олдими? Биз 5 ёки 6 ўринни олишимиз учун бугунги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди. Мавсум бошида жамоа раҳбарияти бизга турнир жадвалининг юқори ўринларидан бирини эгаллашимизни айтишган эди ва биз бунга харакат қилдик.Олдинда “Олмалиқ”қа қарши баҳс кутмоқда ва биз бу учрашувга тайёргарликни давом эттирамиз", - деб  айтиб ўтди “Қўқон-1912” бош мураббийи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!