Нурсултон Рўзибоев чемпионлик камарини сақлаб қолди
Беш кун ичида иккинчи марта рингга кўтирилган ўзбекистонлик яккакурашчи Нурсултон Рўзибоев навбатдаги жангини Бишкек шаҳрида ўтказди.
“WEF GLOBAL 10” турнири доирасида унга мезбонлар вакили Ерболот Оморзаков рақиблик қилди.Ушбу турнирнинг амалдаги ғолиби бўлган Нурсултон ушбу жангда ўз совринини сақлаб қолди ва рақиби биланг дуранг натижани қайд этди.
18 ноябрь куни Екатеринбург шаҳрида ўтказилган яккакурашлар бўйича мусобақада ҳамюртимиз чеченистонлик Жангчураев Ахматни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон бундан ташқари 16 декабрь куни Грозний шаҳрида ўтказиладиган аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича "WFCA 44" турнирида ҳам иштирок этади.
Фикрлар