"Ньюкасл" "Ливерпуль" ҳужумчисини ижарага олмоқчи

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Дэнни Ингс мавсумнинг иккинчи ярмини “Ньюкасл” сафида ўтказиши мумкин.

Shields Gazette нашрининг хабар беришича “қарғалар” бош мураббийи Рафаэль Бенитес 25 ёшли футболчининг имкониятларини юқори баҳоламоқда ва уни ўз жамоасида кўрмоқчи.

“Ньюкасл” раҳбарияти Ингсни мерсисайдликлардан бир йилга ижарага олишни режалаштиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!