ОЧЛ–2017. “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви қатарлик ҳакамларга топширилди

 

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “А” гуруҳи 5-туридан ўрин олган “Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал-Тавун” (Саудия Арабистони) беллашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди.

Учрашув бош ҳаками этиб қатарлик Абдулраҳмон Иброҳим ал-Жассим тайинланди. Қанотларда унинг ҳамюртлари Толиб Салим ал-Марри ва Сауд Аҳмад ал-Мақалеҳ ишлайди. Тўртинчи ҳакам вазифасини ҳам қатарлик рефери — Сауд Али ал-Абда бажаради.

Филиппин вакили Ричард Дель Фонсо Жосон ўйин комиссари бўлиб ишлайди. Ҳакамлар назоратчиси – Али Ҳамад Мадҳад Саиф ал-Бедвави (БАА).

“Локомотив” ва “Ал-Тавун” ўртасидаги учрашув 25 апрель, сешанба куни ТТЗ мавзесида жойлашган “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, “А” гуруҳи 4-туридан кейин “Локомотив” 4 очко жамғарган ҳолда сўнгги, 4-поғонада бормоқда. “Ал-Тавун” ҳисобида ҳам 4 очко мавжуд, аммо жамоа “Локомотив”ни мағлуб этгани учун ўзаро ўйинлар ҳисобида 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!