
ОЧЛ–2017. “Локомотив” қизил-оқ, “Ал-Тавун” сариқ либосларда ўйнайди
Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 5-турида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз майдонида Суадия Арабистонининг “Ал-Тавун” клубини қабул қилади.
Бир неча дақиқа аввал ҳар икки клуб расмийлари ўртасида митинг бўлиб ўтди. Томонлар қайси рангли либосларда ўйнашни келишиб олишди. Демак, “Локомотив” эртага оқ-қизил, “Ал-Тавун” эса сариқ рангли либосларда ўйнайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Ал-Тавун” учрашуви эртага, 25 апрель куни ТТЗ мавзесидаги “Локомотив” стадионида ўтказилади. Ўйин 17:00 да бошланади.
Фикрлар