ОЧЛ–2017. “Локомотив” сафарда “Истиқлол”дан енгилди

13 март, 22:22 825

ОЧЛ–2017. “Локомотив” сафарда  “Истиқлол”дан енгилди

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “А” гуруҳи 3-турида Эроннинг “Истиқлол” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” футболчиларини қабул қилди.

Мазкур ўйинда теҳронликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 37-дақиқасида Фаршид Исмоили ҳисобни очди. 84-дақиқада Али Горбани ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни оширди – 2:0.  Ўйин якунига қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолди.

Мазкур ўйиндан кейин “Локомотив” 3 очко билан “А” гуруҳида ҳозирча охирги – тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. “Истиқлол” 6 очко жамғарган ҳолда ҳозирча 1-ўринни банд қилди.

ОЧЛ–2017. “С” гуруҳи, 3-тур
Теҳрон, “Озоди” стадиони
13 март, душанба

“Истиқлол” Теҳрон (Эрон) – “Локомотив” (Ўзбекистон) 2:0

Гол: Фаршид Исмоили (37), Али Горбани (84)

“Истиқлол”: 1.Маҳди Раҳмати, 2.Хусро Хайдари, 3.Робсон Жануарио, 6.Омид Иброҳими, 9.Кавеҳ Ризои, 17.Али Горбани (28.Сайид Муҳсин Карими, 90), 18.Милад Закипуркинжи, 24.Омид Нур Афкан, 77.Беҳнам Барзайи (14.Фаршид Багери, 88), 88.Фаршид Исмоили (74.Мужтаба Хақдўст, 77), 90.Леандро Падовани

“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 5.Кахи Махарадзе, 8.Саламат Қутибоев (29.Қувондиқ Рўзиев, 80), 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (22.Мурод Бобожонов, 89), 18.Тимур Кападзе (7.Ньоре Кризо, 68), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 99.Жалолиддин Машарипов.