ОЧЛ–2017. Равшан Эрматов Одил Аҳмедов жамоаси ўйинини бошқаради

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ОЧЛ–2017 турнири “F” гуруҳи 5-туридан ўрин олган “Шанхай СИПГ” (Хитой) – “Сеул” (Жанубий Корея) учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди.

Унга қанотларда Адбуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ассистентлик қилади. Тўртинчи ҳакам вазифасини таиландлик Монгколчаи Пешри бажаради.

Учрашув комиссари этиб таиландлик Паирит Танпаири тайинланди. Ҳакамлар назоратчиси – Субҳиддин бин Муҳаммад Салаҳ (Малайзия).

Маълумот учун, Одил Аҳмедов тўп сураётган “Шанхай СИПГ” рақиби “Сеул” билан 26 апрель куни Шанхай шаҳридаги Shanghai Stadium майдонида куч синашади. Ўйин маҳаллий вақт билан 19:30 (Тошкент вақти билан 16:30)да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!