ОЧЛ-2017: Эртага “Локомотив” оқ, “Истиқлол” кўк либосда ҳаракат қилади


Хабарингиз бор, эртага “Локомотив” ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи 4-тур баҳсида Эроннинг “Истиқлол” клубини қабул қилади.

Бугун ташкил этилган ўйинолди матбуот анжуманидан сўнг ҳар икки клуб расмийлари иштирокида бўлажак ўйинда жамоалар қандай либосларда майдонда ҳаракат қилиш масаласига ойдинлик киритишди.

Унга кўра, “Локомотив” мазкур баҳсда оқ либосда ҳаракат қилса, эронликлар кўк рангли формада майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Локомотив” учта ўйиндан сўнг 3 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида охирги ўринда бораётган бўлса, “Истиқлол” эса 6 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Шунингдек, БААнинг “Ал Аҳли” ҳамда Саудия Арабистонининг “Ал Таавон” клублари эса бир хил 4 очкодан тўплаган ҳолда 2-3 ўринларни эгаллаб туришибди.

ТТЗдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтадиган баҳс 16:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!