ОЧЛ-2017 чорак финалига қуръа ташланди (Фото)
Бугун, Куала-Лумпур шаҳрида Осиё чемпионлар лигаси чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу босқичгача Саудия Арабистони, Хитой ва Япониядан 2 тадан жамоалар етиб келишганди. Эътиборлиси, Хитой ва Япония клублари вакиллари чорак финалда тўқнаш келиб қолишди. саудияликлар эса БАА ва Эрон билан куч синашадиган бўлди.
Қуйида ОЧЛ-2017 чорак финал жуфтликлари билан танишишингиз мумкин.
"Ал Айн" (БАА) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Персеполис" (Эрон) - "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони)
"Шанхай СИПГ" (Хитой) - "Гуанчжоу Эвергранд"(Хитой)
"Кавасаки Фронтале" (Япония) - "Урава Ред Даймондс" (Япония)
Маълумот ўрнида, мазкур босқичнинг дастлабки ўйинлари 21-23 август кунлари ўтказилса, жавоб баҳслари 11-12 сентябрда бўлиб ўтади.
Фикрлар