ОЧЛ. “Бунёдкор” мағлуб этган “Ал Аҳли” сафарда “Персеполис” билан дуранг ўйнади

22 август,2017, 23:02 442

ОЧЛ. “Бунёдкор” мағлуб этган “Ал Аҳли” сафарда “Персеполис” билан дуранг ўйнади

Ҳозиргина Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган “Персеполис”(Эрон) хамда “Ал-Аҳли”(Саудия Арабистони) жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга “рози” бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби гуруҳ босқичи доирасида пойтахтимизда ўтган баҳсда “Ал-Аҳли”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиққан эди.

ОЧЛ. Чорак финал. Биринчи ўйин

“Персеполис”(Эрон) – “Ал-Аҳли”(Саудия Арабистони) 2:2 (0:1, 2:1)

Голлар: Халилзода(72), Годвин Менша(84) – Омар Ас-Сома(2), Леонардо(58).