ОЧЛ олдидан. "Локомотив"нинг 1-турдаги рақиби кеча ғалаба қозонди

"Локомотив"нинг Осиё чемпионлар лигаси 1-турдаги рақиби "Ал Таавон" кеча навбатдаги учрашувини ўтказди. Саудия Арабистони чемпионатида бўлиб ўтган баҳсда "Ал Таавон" сафарда "Ал Фатеҳ" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

"Ал Таавон"га Алассане Н'Диайе ва Жеҳад Ал Ҳусайн томонидан киритилган голлар ғалаба келтирди. Ҳозирда бу жамоа 24 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Таавон"  - "Локомотив" учрашуви 20 февраль куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:40да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!