ЎФФ техник директори ОФК Техник қўмитаси йиғилишида иштирок этади

 

Шу йилнинг 4–7 июль кунлари Малайзия пойтахти Куалу-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Техник қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон Футбол Федерацияси техник директори, ОФК Техник қўмитаси аъзоси, Болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси бошлиғи Шавкат Имомов ҳам қатнашади.

“Бўлажак йиғилишда ОФК байроғи остида бўлиб ўтадиган мусобақалар стратегиясининг техник жиҳатлари кўриб чиқилади. Шунингдек, болалар оммавий футболи бўйича янги Special Grassroot Awards мукофотини ҳамда ОФКнинг йилдаги энг яхши аёл футболчиси совринини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинади”, – деди Шавкат Имомов.

Аввалроқ Шавкат Имомов 26 июнь – 3 июль кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида Ўзбекистон делегациясига раҳбарлик қилиши ҳақида хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!