ЎФФ вакиллари “Машъал” клубини текширди

“Машъал” профессионал футбол клуби томонидан 2018 йилги футбол мавсуми учун олиб борилаётган тайёргарлик ишларини кўздан кечириш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Профессионал Футбол  Лигаси вакиллари Муборак шаҳридаги  “Б. Вафоев” номли марказий ўйинохга ташриф буюришди.

ЎФФ ва ПФЛ вакиллари клубга қарашли барча бино ва иншоотларни кўздан кечириб ўтишди. Олиб борилаётган ишларни кузатиб, тегишли кўрсатма ва таклифларини беришди.

Бир неча кун олдин ЎФФ томонидан клубларга қўйилган талаблар юзасидан текширувлар бошланди. Муборакда олиб борилаётган ишлар, уларнинг бажарилиши ва бошқалар борасида ЎФФ вакиллари маълумот олишди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!