Обамеянг ПСЖда фаолиятини давом эттиради

4 май, 09:45 406

Обамеянг ПСЖда фаолиятини давом эттиради


Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмарик Обамейянг ПСЖга ўтишга яқин турибди, дея хабар беради Bild нашри.

Манбада ёзилишича, габонлик футболчи Париж клуби спорт директори Патрик Клюйверт билан учрашиб, шартноманинг бир қатор шартлари борасида музокаралар ўтказган. Обамейянг ПСЖга ўтгандан сўнг жаҳоннинг энг маош олувчи футболчиларидан бирига айланади. Унинг йиллик маоши 14 млн еврони ташкил қилади.

Трансферни ПСЖ Германия чемпиоатидан ўрин олган “Боруссия Д” ва “Айнтрахт” ўртасидаги учрашувдан сўнг эълон қилишни режалаштирган.

Обамейянгнинг “Боруссия” билан тузган шартномаси 2020 йил ёзига қадар мўлжалланган эди.