“Обод”да ким қанча гол киритди?

2 декабрь,2016, 15:05 665

“Обод”да ким қанча гол киритди?

Бу мавсум Олий Лигада дебют қилган “Обод” жамоаси етарлича мухлисларга эга бўлиб улгурди. Мавсум давомида бир неча бор мураббийлар қўнимсизлигига йўлиққан тошкентликлар кучлилар сафида қолишнинг уддасидан чиқишди. Биз эса ушбу мавсумда “Обод” сафида гол киритишга муваффақ бўлган футболчилар билан сизларни таништирамиз.

“Обод” футболчилари бу мавсум жами 33 та ўйин ўтказишди ва шу ўйинларнинг 7 тасида “Обод” ғалаба қозонган бўлиб, яна шунча учрашувда дуранг қайд этилган, қолган 19 беллашувда эса имконият бой берилган. Демак, тошкентликлар жами 31 та гол киритишган ва 57 бор ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган. “Обод”нинг 31 голини 11 нафар футболчи киритган. Булар:

1.  Шоҳруз Норхонов – 19 та

2.  Павел Соломин – 5

3-10.  Санжар Рихсибоев

3-10.  Анвар Ғогуров

3-10.  Дониёр Хасанов

3-10.  Алишер Мирзаев

3-10. Темур Хакимов

3-10.  Санжар Тўрақулов

3-10.  Хуршид Ғиёсов

3-10.  Акбар Хўжаев – 1 тадан

11. Акром Комилов(“Бунёдкор”) – автогол

Мавсум давомида Шохруз Норхонов битта покер ҳамда икки бор дубль қайд этишга муваффақ бўлди. Норхонов 19 голининг иккитасини пенальтидан киритган. Бундан ташқари жамоа сардори – Дониёр Хасанов ҳам ўзининг мавсумдаги ягона голини пенальтидан киритишга муваффақ бўлган. Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичи жавоб учрашувида “Бунёдкор” клуби ҳимоячиси Акром Комилов ўз дарвозасини ишғол этиб қўяди.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади