Окслейд-Чемберлен “Ливерпуль”га 27 млн еврога тушиши мумкин

29 июнь, 12:03 202

Окслейд-Чемберлен “Ливерпуль”га 27 млн еврога тушиши мумкин

 

“Ливерпуль” жамоаси “Арсенал” билан янги шартнома борасида келиша олмаётган ярим ҳимоячи Алекс Окслейд-Чемберленга қизиқиш билдиришда давом этмоқда.

Лондон клуби Окслейд-Чемберленга ҳафтасига 25 млн евро тўлашга тайёр, аммо у кўпроқ маош олмоқчи. Унинг “тўпчилар” билан амалдаги келишуви 2018 йилгача мўлжалланган.

Агар “Арсенал” ярим ҳимоячисини сотишга қарор қилса, “Ливерпуль” 23 ёшли футболчи учун 27 миллион евро тўлаши керак бўлади. Мерсисайдликлар воқеалар ривожини кузатишда давом этмоқда.

Ўтган мавсумда Алекс Окслейд-Чемберлен “Арсенал”нинг барча мусобақаларида жами 45 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 11 та голли пасга муаллифлик қилди.