Олег Тюлькин: Имконият бор экан курашишда давом этамиз

23 май, 08:36 155

Олег Тюлькин: Имконият бор экан курашишда давом этамиз

 

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал дастлабки ўйинидан ўрин олган “Динамо” – “Олмалиқ” (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Олег Тюлькин ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Бугунги ўйин оғир ўтишини билардик. Баҳс анча томошабоп ўтган бўлсада, вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Дастлабки бўлим сўнггида гол ўтказиб юборгач, иккинчи бўлимда ғалаба голини киритиш учун захирадаги футболчиларни тушириб, ҳужумкорликни оширдик.

Афсуски, жуда кўп вазиятлар яратган бўлсакда, бугун омад биз томонда бўлмади. Жавоб учрашуви олдидан ҳар икки жамоада ҳам имконият сақланиб турибди. Имконият бор экан, курашишда давом этамиз”, – деди Тюлькин.