Олимпиада совриндорлари давлат мукофотлари билан тақдирланишди

8 декабрь, 11:55 986

Ўхшаш хабарлар

Олимпиада совриндорлари давлат мукофотлари билан тақдирланишди

Спорт курашлари бўйича Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиблари Елмурат Тасмурадов, Ихтиёр Наврузов ва Магомед Ибрагимов, эркин кураш бўйича терма жамоа мураббийи Эшпўлат Ҳидоятов бир қатор унвонлар билан тақдирланишди.
Хусусан,  Ўзбекистон Республикаси президентининг "Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат,  манавият ва маърифат, ОАВ ва бошқа соҳа вакилларини тақдирлаш тўғрисидаги" қарорига мувофиқ, Елмурат Тасмурадов, "Меҳнат шуҳрати" ордени, Ихтиёр Наврузов ва Магомед Ибрагимов эса "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи" унвонига лойиқ деб топилишди. Шунингдек, эркин кураш бўйича терма жамоа мураббийи Эшпўлат Ҳидоятов ҳам "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий" унвонини қўлга киритди.
 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.