"Олмалиқ" - "Локомотив" баҳсини Вадим Агишев бошқаради

Хабарингиз бор эртага Тошкентнинг "Локомотив" клуби Олий Лига 19-турининг қолдирилган ўйинини ўтказади. "Темирйўлчилар" эртага "Олмалиқ" меҳмони бўлишади.

Мазкур учрашувни тажрибали ҳакам - Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Учрашув эртага Олмалиқдаги ОКМК стадионида соат 17:30да старт олади.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Локомотив» (Тошкент).

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Р. Ниғмонов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), К. Расулов (Қарши)

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!