“Олмалиқ” белоруссиялик Владислав Касминин билан шартнома имзолади

 

Бугун “Олмалиқ” Тошкентда “Бунёдкор” клуби академияси майдонида “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтган назорат ўйини ўтказди. Унда олмалиқликлар 1:0 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Беллашувдан сўнг “Олмалиқ” бош мураббийи Виктор Кумиков клуб матбуот хизмати ташкил этган кичик суҳбат чоғида жамоа белоруссиялик футболчи билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

- Режага кўра Анталияда иккита йиғин ташкиллаштирилади. Биринчисида асосий эътиборни таркибни аниқлаб олишга қаратамиз. Иккинчисида эса тўлиқ таркиб билан янги мавсумга тайёргарлик олиб борамиз. Ҳозирда 80 фоизга таркибни аниқлаб олдик. Легионерлар борасида ҳозирча белоруссиялик Владислав Касминин билан шартнома туздик. Туркманистонлик футболчи энди келиб қўшилди. Уни ва яна бир қатор легионерларни Анталияда кўрикдан ўтказамиз, - дейди Виктор Кумиков.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!