“Олмалиқ” назорат ўйинида Беларус жамоасини мағлуб этди

15 июль, 21:26 328

“Олмалиқ” назорат ўйинида Беларус жамоасини мағлуб этди

Мавсумнинг иккинчи ярмига Минск(Беларус)да тайёргарлик кўраётган “Олмалиқ” клуби бугун у ерда ўзининг иккинчи баҳсини ўтказди.

10 июль куни “Нафтан”ни мағлуб этган(2:0) Виктор Кумиков шогирдлари бугун “Неман” билан назорат ўйинини ўтказди.

Мазкур учрашувда “Олмалиқ” Беларус клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ўртоқлик ўйини

“Олмалиқ” – “Неман” 4:1

Голлар: Камолиддин Мурзоев, Игор Елич, Виктор Клишин, Шохназар Норбеков

“Олмалиқ”: Хуршид Ходжаев, Рахматулло Бердимуродов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Ислом Иномов, Фарход Мусабеков, Шота Григалашвили, Игорь Йелич, Абдукаххор Хожиакбаров,  Камолиддин Мурзоев, Зафар Полвонов.

Заҳирадан майдонга тушганлар: Дилшод Жўраев, Шохназар Норбеков, Вусал Магеррамов, Хуршид Мухторов, Лутфулла Тураев, Фарход Тожиев, Виктор Клишин, Гулом Хайдар Гуломов, Азиз Суюнов, Шахбоз Умаров.