
“Олмалиқ”нинг бугунги рақиби “Волинь” ҳақида қисқача
Бугун "Олмалиқ" жамоаси Украина чемпионатининг яна бир вакили "Волинь" билан куч синашади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Жорий мавсумда 18 турдан сўнг 11-ўринни банд этган "Волинь" жамоасини 63 ёшли Виталий Кварцяний бош мураббийи ҳисобланади. Луцкликлар бу мавсумда бироз омадсиз иштирок этишмоқда. Жамоа таркибида асосан маҳаллий футболчилар фаолият юритишади. 1960 йилда ташкил топган "Волинь" Украина чемпионати юқори лигасида 2010 йилдан бери иштирок этади. Бу жамоа ҳозирча элитада катта натижалар қайд этмаган.
"Волинь"га қарши баҳс бугун Топкапе футбол мажмуасида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 15:00да бошланади.
Фикрлар