Олти ўғлон олтинга даъвогар

6 август, 22:25 1421

Олти ўғлон олтинга даъвогар

 

Филиппиннинг Пуэрто-Принцеса шаҳрида давом этаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари якунланди.

Мусобақада муваффақиятли иштирок этаётган боксчиларимиздан ўн нафари финал йўлланмаси учун курашди ва улардан олтитаси ҳал қилувчи сўнгги жангда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Финалга йўл олган боксчиларимиз билан танишинг:

52 килограмм вазн тоифасида Асадхўжа Муйдинхўжаев.

54 килограм вазн тоифасида Раҳматулло Тошпўлатов.

57 килограмм вазн тоифасида Жавлонбек Йўлдошев.

63 килограмм вазн тоифасида Нурислом Исмоилов.

66 килограмм вазн тоифасида Асадбек Жуманиёзов.

+ 80 килограмм вазн тоифасида Шоҳруҳ Алматов.

Финал учрашувлари 7 август куни бўлади.

SPORTS.uz