Омадсизлик давом этади: “Ливерпуль” Англия Кубогидан ҳам чиқиб кетди

 

Англия Кубоги 4-босқичида “Ливерпуль” жамоаси ўз майдонида “Вулверхэмптон” футболчиларини қабул қилди.

Қизиқарли ва шиддатли кечган ўйинда “бўрилар” 2:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ Стирман ҳисобни очган бўлса, 41-дақиқада Вайманн ҳисобни оширди.

Ўйиннинг 86-дақиқасида Дивок Ориги ҳисобни қисқартирди ва “Ливерпуль”га умид қайтарди. Аммо мерсисайдликлар қанча уринмасин, ҳисобни тенглаштира олмади ва мусобақадан чиқиб кетди. 

Эслатиб ўтамиз, 2 кун аввал Юрген Клопп шогирдлари Англия Лига Кубоги ярим финалида "Саутгемптон"га икки ўйинда мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганди

Ливерпуль – Вулверхэмптон 1:2

Голлар: 0:1 – 1 Стирман, 0:2 – 41 Вайманн, 1:2 – 86 Ориги.

Ливерпуль – Кариус, Гомес, Морено, Рэнделл (Коутиньо, 46), Клаван, Эджариа (:ан, 74), Лейва, Вейналдум, Фирмино (Старриж, 65), Вудберн, Ориги.

Вулверхэмптон – Бергойн, Хоз, Стирман, Доэрти, Элдер Кошта (Ронан, 67), Коуди, Эдвардс, Эванс, Сэвилл, Вайманн (Мэйсон, 77), Дико (Бедварссон, 71).

Огоҳлантиришлар: Стирман (29), Хоз (48), Вейналдум (51).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!