Опа-сингил Шариповалар кутилмаганда қоқилди

29 май, 19:21 276

Опа-сингил Шариповалар кутилмаганда қоқилди

 

Андижонда хотин-қизлар ўртасида бошланган халқаро турнирнинг жуфтлик беллашувларида кўпчилик мухлислар эътибор опа-сингил теннисчилар - Сабина ва Элина Шарипова иштирокидаги ўйинга қаратилди.

Истеъдодли теннисчиларимиз дастлабки учрашувда Россия вакиллари - Анастасия Фролова ҳамда Алёна Тарасовага қарши кортга чиқиб, кутилмаганда 2:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Турнирда биринчи рақамда сараланган Нигина Абдураимова ва россиялик Ксения Ликина дуэти эса ҳиндистонлик Кира Шрофф ва Дрити Татачар Венугопални 6:1, 6:7, 10:8 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Камола Умарова ва Полина Меренкова грузиялик Мариам Болквадзе ва ҳиндистонлик Карман Каур Тханди устидан 6:1, 6:4 ҳисобида зафар қучган бўлса, украиналик Валерия Страхова билан бирга ўйнаётган тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова россиялик Алина Силич ва украиналик Ольга Янчукни 6:2, 6:1 ҳисобида енгди.

SPORTS.uz