"Оқ-тепа"дан яна бир йирик ҳисоб

12 июнь, 21:05 151

 

Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок этаётган "Оқ-тепа" кеча навбатдаги учрашувини ўтказди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Олимпик-2"ка қарши расман меҳмонда, амалда ўз уйида тўп сурган "Оқ-тепа" рақиб дарвозасини оз эмас, кўп эмас нақд 10 (!) марта ишғол қилишди. "Олимпик-2" футболчилари ўтказиб юборилган голларга битта ҳам жавоб қайтара олгани йўқ.

Жамоамиз чемпионатнинг 12-турида "Локо-1"га қарши майдонга чиқади. Мазкур ўйин 16 июнга белгиланган.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ
ОЛИМПИК-2 - ОҚ-ТЕПА - 0:10
9 июнь. Тошкент. "Оқ-тепа" майдони.
Бош ҳакам: Дилшод Каримов.
"Оқ-тепа": Рустам Дадабоев (Михаил Каплан), Фирдавс Кенжаев (Амурхон Равилов), Сергей Уваров (Жаҳонгир Исмоилов), Исломжон Ортиқов, Олмос Файзиев, Исломжон Йўлдошев, Шоҳруҳ Гулмуродов (Руслан Зарипов), Иззатилла Тўлқунов (Мирон Богомолов), Ирисдавлат Ҳакимов, Абдувоҳид Абдукаримов (Илҳом Абдиев), Бахтиёр Ҳаитов (Абдулазиз Ашрафхонов).
Голлар: Ирисдавлат Ҳакимов (2та), Фирдавс Кенжаев (2та), Исломжон Ортиқов, Мирон Богомолов, Руслан Зарипов, Иззатилла Тўлқунов, Абдувоҳид Абдукаримов, Илҳом Абдиев.