Оқгул Москвада соврин учун курашни давом эттиради!

13 июль, 19:25 256

Оқгул Москвада соврин учун курашни давом эттиради!

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси Оқгул Омонмуродова Москвада давом этаётган “Moskow Open” турнирининг жуфтлик баҳсларида юришини давом эттирмоқда.

Россиялик Валентина Иваненко билан жуфтлик ҳосил қилган ҳамюртимиз бугун соврин жамғрамаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг ярим финалида Дарья Афанасьева/Анна Целйковская(иккаласи Россия) жуфтлигига қарши баҳс юритди.

Эътиборлиси, Оқгул ва унинг шериги ғалаба қозониши учун 57 дақиқа етарли бўлди. Улар илк сетда 6:4 ҳисобида мағлуб бўлган бўлсалар, иккинчи сетда Оқгул/Валентина жуфтлиги рақибаларига бирорта геймни бой бермади – 6:0.

Шу тариқа, Оқгул ва унинг шериги мазкур турнирда  финалга йўл олишди.